Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
эса қиёс билан ҳужжат келтиришни Қуръон, Суннат, ижмодан кейинги шаръий далил деб билишарди. Унинг ҳужжатлигига иттифоқ қилишса-да, ҳукмда қиёсга асос бўладиган нарсаларда келиша олмади. Шундан далиллар ҳақида ихтилофлар келиб чиқди.
4. Ижмо ҳақидаги ихтилоф. Мусулмонлар ижмони ҳужжат деб эътибор қилишга келишишди. Уларнинг баъзилари саҳобалар ижмосини ҳужжат деб билади. Баъзилари оли байтнинг ижмосини мўътабар ҳисоблайди. Баъзилари аҳли Мадинанинг ижмосини ҳужжат деб билишади, баъзилари аҳли ҳал ва ақд (пешқадам кишилар)нинг ижмосини ҳужжат дейишарди. Баъзилари мусулмонларнинг ижмосини ҳужжат деб биладилар. Баъзилари ижмо ҳужжат, чунки у раъйнинг жамланиши, шунинг учун уммат жамланиб бирор раъй берса, у ҳужжат бўладиган ижмо, деб ҳисобладилар. Баъзилари эътиборли ижмо фақат раъйнинг жам бўлиши учун эмас, балки у далилдан келиб чиққани учун ҳужжат, дейишади. Масалан, саҳобалар ёки оли байт, ёки аҳли Мадина Расулуллоҳ с.а.в.га ҳамроҳ бўлган ва уларнинг ҳаммаси адулдир. Агар бирор шаръий раъй айтсалару, далилини ривоят қилмасалар, уларнинг бу сўзлари Расулуллоҳ с.а.в. айтган гаплари ёки ишлари, ёки сукутлари бўлади, улар ҳукмни келтираётганда далили машҳурлиги учун айтиб ўтиришмаган. Шунинг учун уларнинг наздидаги ижмо ҳужжат бўлиши далилдан келиб чиққанлигидир. Шунинг учун уларнинг бирор ишда жамланиши, сўнг бирор раъйни бериши ижмо эмас, балки бирор раъйни ўзаро келишмасдан айтиши ижмодир. Мана шундан далиллар ҳақидаги турли ихтилофлар келиб чиқди.
Бу тўрт иш мужтаҳидлар ўртасидаги ихтилофни кучайтирди. У саҳобалар ва тобеинлар асридаги ҳолат каби фақат нассни тушунишдагина эмас, балки тушуниш тариқатидаги ихтилофга айланди. Бошқача қилиб айтганда, у фақат ҳукмдагина эмас, ҳукмни истинбот қилиш тариқатидаги ихтилофга айланди. Шундан баъзи мужтаҳидлар шаръий далиллар - Китоб, Суннат, ҳазрати Алийнинг сўзлари, оли байтнинг ижмоси ва ақл деб биладилар. Баъзилари шаръий далиллар - Китоб, Суннат, ижмо, қиёс, истиҳсон, саҳобийнинг мазҳаби, биздан аввалгиларнинг шариати, деб ҳисоблайди. Баъзилари шаръий далиллар - Китоб, Суннат, ижмо, қиёс ва истидлол дейди. Баъзилари шаръий далиллар - Китоб, Суннат, ижмо деса, баъзилари Китоб, Суннат, ижмо, қиёс, масолиҳул-мурсала ва бошқалар деб билади. Шунинг учун улар шаръий далилларда келишолмадилар ва бу нарса ижтиҳод тариқатидаги ихтилофни юзага келтирди.
Аммо уларнинг ижтиҳод тариқатида ихтилофга боғлиқ иккинчи иш - шаръий нассга муносабат. Баъзи мужтаҳидлар шаръий нассда келган иборани тушунишга муқаййад бўлиб, бу ибора ифодалаган маънолар ҳудудида тўхтаб, унга муқаййад бўлдилар. Улар аҳли ҳадис деб номландилар. Баъзилари эса нассда келган ибора билдирган маънодан ташқари, ақл идрок этадиган қўшимча маъноларга ҳам қарардилар. Булар аҳли раъй деб номландилар. Мана шундан кўпчилик мужтаҳидлар икки қисмга бўлинган - аҳли ҳадис ва аҳли раъйлар. Бу тақсимдан албатта аҳли раъйлар ўз қонунчилигида ҳадисга суянмайдилар, аҳли ҳадислар қонунчилигини раъйга мосламайдилар, деган
250-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|